YLB LOGO 2019 X72
ООО "Yo'l Loyiha Byurosi"
Дорожный проектный институт
RU
EN UZ
slide 2
slide 1
/
2
/
2
Главная/Новости/Инновацион йўл лойиҳалари - замон талаби

Инновацион йўл лойиҳалари - замон талаби

168

МЧЖнинг бу йилги фаолияти билан танишиш жараёнида ҳамма сохада бўлгани каби энг биринчи навбатда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида бажарилаётган лойиҳаларга қизиқдик. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПК.-5048- сон қарори билан тасдиқланган "Обод «қишлоқ" ва "Обод маҳал- ла" дастурлари доирасида ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш параметрлари тасдиқланган. Ажратилган маблағлар ҳисобидан 10 114,4 км ички йўллар қу- рилиши ва таъмирланиши белги- ланган. Ушбу давлат дастурлари доирасида бугун юртимизнинг ҳар бир худуди, ҳар бир қишлок, ва маҳалласидаги йўллар МЧЖ мутахассислари томонидан яра- тилган лойиҳалар асосида жадал суръатда таъмирланмоқда. Биргина Тошкент шахар ва Тош- кент вилоятидаги 264 км йўл ай- нан шу дастурга кўра таъмирла¬ниши кўзда тутилган.- Шу пайтга қадар ички йўллар асосан хокимиятга қарашли бўлиб, таъмирлаш ва қуриш ишлари билан ўзлари шуғулланишарди, - дейди МЧЖ рах,бари Азиз Джураев. 

-Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида ички йулларга ҳар доимгидан кўпрок, эътибор ва маблағ ажратилиши айтилди. Бу буйича Автомобиль йуллари қўмитаси томонидан тақдимот қилиниб, режалар белгилаб олинди. Ички йўллар хатловга олиниб, таъмирлангач, қўмита таркибига киритилиши белгилаб қўйилди. Автомобиль йўллари тармоғининг ўзгариши хатловдан олдин 184 минг, хатловдан кейин 209 496 км эканлиги аниқланди. Ички ху- жалик йўллари хатловдан олдин 16 560 км, хатловдан кейин эса 141 882 км эканлиги маълум бўлди. Уларнинг 74 218,6 км қисми таъмирталаблиги аниқлангач, катта миқдорда маблат ажратилди. Иш ҳажми ҳам шунга яраша. Айни пайтда дастур бўйича, маҳалла ва қишлоқлар йулларини асфальтбетон қилиш ва грунт йўлни шаталга ўтказиш ишлари қизғин   давом этмоқда.

- Айни пайтда юртимизнинг ҳар бир ҳудудида инновацион йўл лойиҳалари асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажа- рилмоқда, - дейди "Йўл-Лойиҳа бюроси" МЧЖ бош мутахассиси Беҳзод Холиқов. - Самарқанддаги М37 йўлининг 0-3,5 км.да жорий таъмирлаш (мукаммал таъмирлаш элементлари билан), М37А йўлининг 33-41 км.и (8 км), 4Р45А йўли 0-2,5км.ларида янги усулларни қўлладик. Бундан ташқари, Сирдарёдаги М34 йўли-нинг 130-139 км.и базальт сетка ёрдамида таъмирланган бўлса, Назарбекдаги 4Р253 a/в йўлида геотекстил материалидан фой- даланиш режалаштирилган.

231323

Айни пайтда қўлланилаётган инновацион йўл лойиҳаларидан бири - совуқ ресайклер усули- дир. Бунда ишлаш жуда қулай бўлиб, муҳими, йирик ҳажмда материал ташиб келтиришга ҳожат йўқ. Эски йўлни ўзига махсус техника ёрдамида сув ва кимёвий мустаҳкамловчи моддалар қўшиб, майдалаб, барабан ичида аралаштирилади, қайтадан уша ернинг ўзига ётқизиб, текислаб чиқилади. Деярли йўл тайёр. Бюро томонидан таклиф этилган лойиҳаларда бу усулнинг афзал- ликлари, қанча маблат тежалиши аниқ белгилаб берилган. Илмий тадқиқот институти ходимлари томонидан битта участкада синовдан ўтказилганда, бу усул ўзини яхшигина оқлади. Ушбу технология ёрдамида келажакда юртимиздаги 500-600 км йўл таъмирланиши режалаштирил- моқда. Бу айниқса, қум-шағал каби йул қуришда кўп ишлатиладиган материаллар камёб бўлган Хоразм ва Қорақалпоғистондаги 3-4-категорияли йўлларни қайта қуришда асқатиши шубҳасиз.

Яна бир инновацион усул Самарқандда қурилаётган учта йўлнинг лойиҳасида қўлланил- моқда. Бу йўллар асфальтбе¬тон устига яна шундай қоплама ётқизиб, таъмирланиши режа¬лаштирилган. Пекин йўлнинг ай- рим жойларида ёриқлар бор. Шу сабаб базальт сетка (геосетка) қўлланилган. Агар пастдаги ёриқ устидан янги қоплама ётқизилса, бир оз муддатдан кейин ёриқ яна тепага чиқиб қолади. 10 йил хиз- мат қилишга мўлжалланган йўл икки йилда таъмирталаб аҳволга тушади. Янги усулда ёриқ устидан базальт сеткани қўйиб, сўнгра асфальтбетон ётқизилмоқда. Ба-зальт сетка ёриқни тепага кўчиб ўтишини секинлаштиради. Мута- хассиснинг айтишича, бундай гео- сеткалардан хорижлик йўлсозлар анчадан буён фойдаланади. Бизда бу бўйича маблағ, маълумот ва тажриба етишмагани учун шу пайтгача қўлланилмаган.

Бундан ташқари, геосинтетик материаллардан қумли йўлларда ҳам кенг фойдаланиш мумкин экан. Масалан, Қорақалпоқ ва Хоразм вилоятидаги йўлларни қуришда бу усул қўл келади. У ерга тош материалларини бошқа жойдан ташиб келиш қимматга тушади. Агар қумга туғридан-тўғри тош материаллари ётқизилса, сурилиб кетади. Гео¬сетка эса уни мустаҳкам ушлаб туришга ёрдам беради ҳамда қатлам қалинлигини камайти- ришга имкон яратади.

56у43

Самарқанддаги йўлларда эса сув қочириш тизими бўйича илк бор янги усулдан фойдаланилди. Олдин йўл четларида лотоклар бўларди. "Йўл-Лойиҳа бюроси" МЧЖ мутахассислари томони¬дан ўша лотокларни ер остидан ўтказиш лойиҳаси яратилди. Ушбу ёпиқ дренаж тизими ёрда¬мида йўллар четида эндиликда умуман лотоклар кўзга ташланмайди. Сув бордюргача келиб, махсус ўрнатилган қувурлар орқали ер ости қудуқларига тушиб тўпланади. Бу усул Тошкент шаҳридаги Фарғона ва Юнусобод йўли лойиҳаларида ҳам қулланилган.

Инновацион йўл лойиҳалари- да қўлланувчи геотекстил мате- риали ҳам юртимиз йўл қурили- шида ҳали янгилик ҳисобланади. Бу усулдан Назарбек ҳудудидан ўтувчи 4Е253 йўли лойиҳасида илк бор фойдаланилди. Ушбу йўналишда поезд йўли билан автомобиль йўли кесишмаси мавжуд. Янги лойиҳадаги йўл темирйўл остидан ўтказиладиган бўлди. Ер ости йўлидаги намликни камайтириш, сув ўтишини олдини олиш мақсадида қулланилган геотекстил материали худди елим идишни майдаланганига ўхшайди. Курткаларни ичида сув ўтказмайдиган матоси бўлганидек, бу геоматолар ҳам йўлни сув ўтказмаслигини таъминлаб беради.

Бош мутахассиснинг айтиши¬ча, бу усул бошқа йўлларда ҳам қўлланилаётган экан. Масалан, М39 йўлининг 44 км.да цемент-бетон қопламадан олдин гео-матодан фойдаланилган. 4Р253 йўлида қўллаш бўйича лойиҳа тайёр.

- Ер остидан ўтувчи лоток¬лар, сув шимувчи матолар (гео¬текстил), геосеткалар (базальт- сетка) ва совуқ ресайклер каби инновацион йўл лойиҳалари ҳозирча юртимизда унчалик кенг ривожлангани йўқ дейди Беҳзод Холиқов. - Биринчидан, бу сохада тажриба етарли эмас. Иккинчидан, бу йўналишларда мутахассислар деярли йўқ. Шу боис, кўпгина лойиҳачилар бу инновацион усулларни ҳали қуллашга чўчийди. Натижада, вилоятларда ҳам анъанавий усулда йўллар қурилиши ҳамон давом этмоқда.

Бизнинг ташкилотимиз ходимлари охирги яратган ишларида асосан инновацион усулларни қўллаяпти. Лойиҳада бундай усулларнинг афзалликларини кўрсатамиз. Масалан, геосеткадан фойдаланганда мустаҳкамлик қай даражада бўлади-ю қўлламасак конструк¬ция қандай холатда бўлишини таққослаб, ечими, нархигача чиқариб берамиз.

Бу каби янги усуллардаги лойиҳалар асосида бунёд эти- лаётган равон ва кўркам йўллар юртимиз фаровонлиги учун ҳам катта ҳисса қўшмоқда. Хусусан, Дўрмон йўлида грунтдан 2,5 метр девор кўтарилиб, йўл четига тўсиқ қилингани ҳам йўлсозликдаги сўнгги янгиликлардан бўлди. Тошкент вилоятининг Қибрай ҳамда Юқори Чирчиқ туманларидан ўтувчи 19,2 кило¬метр узунликдаги янги автомо-биль йўли ана шундай илғор ёндашувлар асосида барпо этилди. Ўзбекистон автомобиль йўллари давлат қўмитасининг "Йўл-Лойиҳа Бюроси" МЧЖ ходимлари ҳам янги йўл лойиҳаси устида кунларни тунларга улаб, қунт ва ижодкорлик билан ишлашига туғри келди.

- Аксарият йўлларимизда тасмалар 3,75 метр кенгликда бўлгани боис, кўпинча, уша ерда турган автомобиль ёнига бошқаси ҳам келиб қўшилади, - дейди Беҳзод Холиқов. - Боиси, енгил машинанинг кенглиги ўртача 1,80 метр, автобусларники эса 2,5 метр эканини ҳисобга олсак, шаҳар йўлларида одатий тасма¬лар кенглиги битта автоулов учун катталик қилади ва бундан бошқалар фойдаланишга урина- ди. Натижада, шу жойнинг ўзида тирбандлик юзага келиб, чор- раҳанинг ўтказиш қобилияти ту- шиб кетади. Автоҳалокат содир бўлиш эҳтимоли янада ортади. Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, йўл тасмалари кенглиги 3,5 метр бўлишига қарор қилдик. Бу тажриба Европада ҳам омма- лашган. Уларда хатто 2,75-3,25 метр кенгликдаги йўл тасмалари ҳам бор. Бироқ 3,5 метр кенглик энг мақбул танлов сифатида кўпроқ қўлланилади.

Бир гап бор: қайси соҳани эгалласанг ҳам, ўшаларнинг орасида энг зўри бўлишинг керак. Шунда қилган меҳнатинг бекор кетмайди. Жамоада Шуҳрат Солиев, Баҳром Усмонов, Беҳзод Холиқов, Ғуломхўжа Муҳиддинов, Шаҳноза Расилова, Даврон Баракатуллаев каби янгиликка ўч, замонавий билимларни пухта эгаллаб, фаолиятида қўллаётган меҳнаткаш ходимлар туфайли юртимиз тараққиётига ҳисса қўшувчи йирик лойиҳалар яратилмоқда. Мутахассисларнинг билим даражаси юқорилиги, чет давлатлар билан доимий равишда ҳамкорликни йўлга қўйиб, тажриба алмашиб туриши, янги программа- ларни энг биринчилардан бўлиб қўллаши, сўнгги русумдаги тех- никаларнинг мавжудлиги ҳам "Йўл-Лойиҳа Бюроси" МЧЖнинг бу даражага етиб келишига са¬баб бўлмоқда.

Контакты:
г.Ташкент, М.Улугбекский р-н, ул.Мустакиллик 68а
Руководители:

Врио генерального директора:

Джураев Азиз Абдикаримович. Приемный  день: четверг - с 14:00  до 16:00

1-Заместитель директора и главный инженер:

Мухутдинов Ғуломхўжа Фазлиддин ўғли. Приемный  день: пятница - с 14:00  до 16:00 

Заместитель генерального директора по финансово-внешнеэкономическим связям:

Акилов Сардор Фуркатович. Приемный  день: среда - с 14:00  до 16:00 

Главный инженер: 

Мухутдинов Ғуломхўжа Фазлиддин ўғли. Приемный  день: среда- с 14:00  до 16:00

Форма обратной связи
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
E-mail:*
это поле обязательно для заполнения
Область ввода:*
Отправляя заявку, Вы принимаете политику конфиденциальности
Спасибо! Форма отправлена